Жаҳон | 15:01 / 11.03.2019
14969
1 дақиқада ўқилади

Гуайдо Венесуэлага икки мамлакат ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

Фото: AFP

Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдонинг твиттерда маълум қилишича, Япония ва Германия республикадаги энергетик инқирозни бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёрдир.

Унинг сўзларига кўра, у инқирознинг кучайиб боришини кузатиш учун техник ва экспертлардан иборат жамоани йиғган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Венесуэла ҳукумати электр энергияси таъминотидаги узилишлар учун айбдор ҳисобланади.

Гуайдонинг қайд этишича, республика ҳукумати электр энергияси таъминоти тизимини иш ҳолатида сақлаб туриш бўйича керакли чораларни таъминлаб бера олмаган.

Бундан олдин, Венесуэла АҚШ устидан БМТ олий комиссарига шикоят қилмоқчи экани хабар берилганди.

Мавзуга оид