Спорт | 01:27 / 11.03.2019
7481
1 дақиқада ўқилади

«Сўғдиёна» янги мавсумда 3 очкони қўлга киритган биринчи жамоа бўлди — фотогалерея

Жиззахдаги «Сўғдиёна» стадионида Суперлига–2019нинг дастлабки туридан ўрин олган «Сўғдиёна»–«Бунёдкор» учрашуви бўлиб ўтди. Янги мавсумда ғалабага эришган ягона жамоа «Сўғдиёна» бўлиб турибди.

Учрашув олдидан Жиззахда футбол мавсумининг очилиши ўтказилди. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, вилоят футболига яратилаётган шароитлар ва футболчилар олдига қўйилган вазифалар ҳақида гапирди ҳамда жамоаларга омад тилади.

Ўйиннинг 23-дақиқасида Достон Тошматов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 18-дақиқасида Санжар Қодирқулов ҳисобни тенгаштирди. Турнинг мазкур учрашуви ҳам дуранг билан тугайди, деб турилганида, 90-дақиқада Ойбек Нурматов «қалдирғочлар» марказий ҳимоячиларининг йўл қўйган хатосидан унумли фойдаланиб, ғалаба тўпини киритди — 2:1.

Tribuna.uz мазкур учрашувнинг энг қайноқ лаҳзалари муҳрланган фотожамланмани эътиборингизга ҳавола этади.

Мавзуга оид