МБ сўрови: корхоналарнинг 84 фоизи нархлар ошишини тахмин қилмоқда
Марказий банк пул-кредит сиёсати чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда уларга зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришларни киритиб бориш заруриятидан келиб чиққан ҳолда ўтган ҳамда кейинги йил учун мамлакат иқтисодиёти ўсиш суръатларини баҳолаш мақсадида сўров доирасида корхона ва ташкилотларнинг яқин истиқболдаги иқтисодий кутилмаларини ўрганди.
Хусусан, 2018 йилнинг IV чораги якунлари бўйича ўтказилган сўров натижаларига кўра 2019 йил якуни бўйича:
респондент корхона ва ташкилотларнинг 78 фоизида ишлаб чиқариш ҳажмларининг 2018 йилга нисбатан ошиши, шу жумладан, респондент корхона ва ташкилотларнинг 13 фоизида ўсиш суръатининг 1-4 фоиз оралиғида, 21 фоизида 5-8 фоиз оралиғида, 28 фоизида 9-12 фоиз оралиғида ҳамда 22 фоизида 13-20 фоиз оралиғида бўлиши;
сўровда қатнашган экспортёр корхоналарнинг 77 фоизида экспорт ҳажмининг 2018 йилга нисбатан ошиши, шу жумладан, корхона ва ташкилотларнинг 15 фоизида ўсиш суръатининг 1-4 фоиз оралиғида, 18 фоизида 5-8 фоиз оралиғида ҳамда 32 фоизида 9-12 фоиз оралиғида шаклланиши;
корхона ва ташкилотларнинг 44 фоизида инвестициялар ҳажмининг 2018 йилга нисбатан ошиши;
респондент корхона ва ташкилотларнинг 84 фоизида маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) нархларининг 2018 йилга нисбатан ошиши, шу жумладан, корхона ва ташкилотларнинг 46 фоизида нархлар 10-15 фоиз оралиғида, 18 фоизида эса 20 фоиз ва ундан юқори бўлиши прогноз қилинмоқда.
Мавзуга оид
19:05 / 25.12.2024
Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонга киришни нега рад этаётгани маълум бўлди
11:21 / 25.12.2024
Марказий банк Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлди
08:20 / 13.12.2024
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига нархларни назорат қилиб боришни топширди
19:16 / 12.12.2024