Россиялик олигарх АҚШ ҳукуматини судга берди
Тадбиркор Олег Дерипаска Колумбия округидаги судга АҚШ Молия вазирлиги ва унинг раҳбари Стивен Мнучинга қарши даъво билан мурожаат қилди. Олигарх ўзига нисбатан қўлланилган санкциялар бекор қилинишини талаб этмоқда.
Дерипаска даъво аризасида ўзини сиёсий кураш ва Россиянинг АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларига аралашуви учун қайтарилган жавоб қурбони, деб атаган.
Дерипасканинг билдиришича, АҚШ Молия вазирлиги ҳаракатлари туфайли 7,5 миллиард доллар миқдорида зарар кўрган.
2019 йил январь ойида АҚШ Молия вазирлиги Дерипаскага тегишли бўлган En+ гуруҳи ва унинг назорати остидаги «Русал» ҳамда «Евросибэнерго» компанияларига 2018 йил апрелида жорий этилган санкцияларни бекор қилди. Санкциялар россиялик бизнесменнинг ширкатлардаги улуши қисқартирилганидан кейин бекор қилинди.
Бундан олдин, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний ғарбни олигархларга қарши санкциялар киритишга чақирганди.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
16:18
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
15:04