Спорт | 21:10 / 17.03.2019
11962
2 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» қийин ғалабага эришиб, биринчи ўринга кўтарилди

Англия Премьер-Лигасида 31-тур ўйинлари давом этмоқда. 

Чемпионлик учун курашаётган «Ливерпуль» 19-ўринда бораётган «Фулҳэм» меҳмони бўлиб катта қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда Садио Мане ҳисобни очганди, 74-дақиқада мерсисайдликларнинг собиқ футболчиси Райан Бабель Алиссон ҳамда ван Дейкнинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

81-дақиқада эса Жеймс Милнер пенальтидан аниқ фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан сўнг «Ливерпуль» очколари ҳисобини 76тага етказиб олди ва вақтинча чемпионат етакчисига айланди. Чунки «Манчестер Сити» (74 очко) кубок баҳсида қатнашгани туфайли 31-тур ўйинини кейинроқ ўтказади.

Англия чемпионати
31-тур
Фулҳэм – Ливерпуль 1:2
(0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 26 Мане, 1:1 – 74 Бабел, 1:2 – 81, пенальти Милнер.
Фулҳэм – Рико, Чемберс, Рим, Брайен, Фосу-Менса (Кристи, 73), Кэрни (Кебано, 82), Сери (Сессеньон, 65), Айите, Замбо-Ангисса, Бабел, Митрович.
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фабиньо, Лаллана (Милнер, 72), Вейналдум, Мане, Фирмино (Ориги, 72), Салоҳ (Старриж, 90).
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (39), Замбо-Ангисса (65), Брайен (90).

Мавзуга оид