Жаҳон | 19:30 / 19.03.2019
9581
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда савдо маркази биноси қулаб тушди

Фото: twitter

Ҳиндистоннинг жануби-ғарбидаги Дхарвад шаҳрида савдо маркази биноси қулаб тушди. Бу вақт марказда 200 га яқин одам бўлган.

Times of India нашрининг хабар беришича, айни вақтда бир киши ҳалок бўлгани ва 6 киши жароҳатлангани маълум, бироқ вайроналар остида кўплаб одамлар қолмоқда.

Бинонинг 1- ва 2-қаватида 90 тага яқин дўкон жойлашган бўлиб, воқеа вақтида у ерда 150 га яқин одам бўлган.

Баъзи одамлар вайроналар остидан ўзлари мустақил чиқа олишган, бироқ 40-90 киши қутқарувчилар ёрдамини кутмоқда.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бошидан конструкцияси мустаҳкамлиги билан ажралмаган бино 3-қаватдаги қурилиш ишлари вақтида қулаган.

Воқеа жойида шифокорлар, қутқарувчилар ва полициячилар иш олиб бормоқда.

Мавзуга оид