Спорт | 01:12 / 22.03.2019
6624
1 дақиқада ўқилади

Рэшфорд Англия терма жамоаси қароргоҳида жароҳат олди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия терма жамоасининг навбатдаги ўйинларида иштирок этмайди.

Бош мураббий Гарет Саутгейт хабарига кўра, футболчи 24 февраль куни ўтказилган «Ливерпуль»га қарши ўйиндаги жароҳатини янгилаб олган ва «Манчестер Юнайтед» қароргоҳига қайтиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси 22 март куни Евро-2020 саралаши доирасида Чехия билан беллашади. А гуруҳида иштирок этаётган инглизларга Болгария, Черногория ва Косово терма жамоалари ҳам рақиб бўлади. Дастлабки 2та ўринни эгаллаган терма жамоалар Евро-2020 йўлланмасига эга бўлишади.

Мавзуга оид