Россиялик машҳур сайёҳ Фёдор Конюхов ҳалокат ёқасида қолди
Айни вақтда эшкакли қайиқда дунё бўйлаб экспедицияни амалга ошираётган россиялик машҳур сайёҳ Фёдор Конюхов довул сабабли ҳалокат ёқасида қолди.
Сайёҳнинг рафиқаси Ирина Конюхованинг айтишича, сайёҳ қайиғининг тубига боғланган ҳолда ётибди ва довулдан омон чиқишга ҳаракат қилмоқда.
“Оғир довул. У соғ-саломат, қайиғи бут, бироқ тўлқинлар жуда улкан”, деб айтган Ирина Конюхова.
Сайёҳнинг дўсти Вадим Цигановнинг маълум қилишича, ҳозирда қайиғи Жанубий Америка соҳиллари яқинида бўлган Конюховнинг ҳаёти учун айни вақтда ҳақиқий хавф мавжуд.
Сайёҳ қайиқда Антарктида соҳилларини ювиб турувчи барча 3 та океанни кесиб ўтиб, Горн бурнини айланиб ўтмоқчи. Агар у бунинг уддасидан чиқса, бу йўналишни ўтган илк сайёҳ бўлади. Сайёҳ ўз экспедициясини 2018 йил 6 декабрда бошлаган ва 2020 йилда Янги Зеландияда якунлаши режалаштирилган.
Аввалроқ Конюхов 2019 ва 2020 йилларда ҳаво шарида иккита жаҳон рекордини ўрнатмоқчилиги маълум қилинган. Бунинг учун сайёҳ 25 км баландликка кўтарилиб, дунё атрофида икки марта парвоз қилиб чиқиши керак.
Мавзуга оид
11:30 / 02.12.2024
Қирғизистонлик сайёҳларнинг Ўзбекистонда қолиш муддатини узайтириш бўйича музокара ўтказилди
23:37 / 02.11.2024
Финляндияда тарихда биринчи марта довул кузатилди
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
14:24 / 27.09.2024