Жаҳон | 23:57 / 25.03.2019
10201
1 дақиқада ўқилади

Каталониянинг собиқ етакчиси Карлес Пучдемон яна турмага қайтди

Фото: EPA

Каталониянинг собиқ етакчиси Карлес Пучдемон Германиянинг Ноймюнстер шаҳри турмасига қайтди. У бу ерда 2018 йилда 2 ҳафта ҳибсда ушлаб турилган.       

Айтиш жоиз, Пучдемон бу гал турмага таниш нозирларни кўриш ва турма кутубхонасига каталониялик муаллифларнинг немис тилига таржима қилинган 100 та китобни бериш мақсадида ўз хоҳишига кўра келган. 

Испания ҳукумати ҳамон Пучдемоннинг экстрадиция қилинишига эришмоқчи, бироқ Германия ва Бельгия уни беришдан бош тортган. 

Мавзуга оид