Фуқароларнинг пластик карталаридан пулларни яширин равишда ўғирлаб келган банк ходимларига нисбатан жиноят иши очилди
Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги банклардан бирида (тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда банк номи ва гумондорлар исми ошкор қилинмаган) ўтказилган текширув жараёнида “қинғир ишнинг қийиғи” чиқиб қолди, дея хабар берилади вилоят ИИБ сайтида.
Қайд этилишича, банкнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқаронинг банк пластик карточкаларидан 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларини, уларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиш йўли билан ўғирлаб келганликлари аниқланган.
“Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” шиори остида мамлакатимизда фаолият олиб бориб, аҳолининг ишончини оқлаб келаётган кўпгина банклардан бирида учраган ушбу қонунбузарлик ҳолатини “гуруч орасидаги курмак” деб баҳолаш мумкин, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ушбу банк ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди
08:51 / 29.11.2024
Банклар балансидаги иссиқхона ва цехлар тадбиркорларга берилиши мумкин
09:59 / 23.11.2024