Спорт | 18:24 / 28.03.2019
6848
1 дақиқада ўқилади
“Бинокор” хоккей бўйича халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритди
28 март куни Бишкек мэрининг хоккей бўйича 2019 йилги кубоги турнири доирасида “Бинокор” (Тошкент, Ўзбекистон) ҳамда “СДЮШОР-2” (Бишкек, Қирғизистон) хоккей клублари ўртасида финал ўйини бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг ўспиринлар жамоаси майдон эгаларига 4:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, шарафли иккинчи ўринни эгаллашди. “Бинокор” хоккей клуби сайтида шу ҳақида хабар берилди.
Бундан олдин, 26 март куни “Бинокор” ХК АҚШнинг “Select” ХК билан кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу тариқа жамоа финалга йўлланма олганди.
“Биз Сизлар билан фахрланамиз, ёш хоккейчиларимиз!”, - дейилади клуб сайтида.
Мавзуга оид
08:50 / 31.05.2024
Тошкентда муз саройини ўз ичига олувчи Хоккей спорт мажмуаси қурилади
18:34 / 29.05.2024
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади
22:47 / 30.04.2024
Ўзбекистон ёш хоккейчилари Осиё ва Океания чемпиони бўлди
13:30 / 19.03.2023