Ўзбекистон | 19:12 / 01.04.2019
38813
2 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг мажбурий техник кўрик бўйича қарори қабул қилинди

Фото: Medium

Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт воситаларини мажбурий тарзда техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) охирги 3 йил давомида мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларининг ялпи хатловдан ўтказилишини уч ой муддатда таъминлайди;

б) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базасини 2019 йил 1 июнга қадар шакллантиради;

белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини “Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизмини 2019 йил 1 июлга қадар амалиётга жорий қилади;

Низомга кўра, у юридик шахсларнинг фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш учун татбиқ этилмайди.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида давлат рўйхатидан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

Мавзуга оид