Ўзбекистон | 12:02 / 02.04.2019
3902
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Уругвай янги элчисини қабул қилди

Фото: Анвар Ильясов

2019 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Уругвай Шарқий Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Энрике Хуан Делгадо Хентани қабул қилди.

ТИВ хабарига кўра, ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини Ўзбекистондаги миссияси бошлангани билан табриклаган ва масъулиятли вазифани бажаришда муваффақият тилаган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Уругвай ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилган.

Учрашувда Ўзбекистон ва Уругвайнинг географик жиҳатдан бир биридан узоқда жойлашганига қарамай, айрим соҳаларда алоқаларни фаоллаштириш учун реал имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.

Суҳбат давомида халқаро ташкилотлар шаклидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид