Ўзбекистон | 17:40 / 05.04.2019
177540
1 дақиқада ўқилади

Президент Сурхондарё вилояти ҳокими нега ишдан олингани ҳақида гапирди

Баҳодир Пўлатов / Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Президент йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан видеоселектор давомида Сурхондарё вилояти бўйича ҳам гапириб ўтди.

«Сурхондарё вилояти ҳокимини нега ишдан олиб ташладим? Вилоятда тартиб йўқ, интизом йўқ, шармандалик.

Қонун ҳамма учун бир, ҳокимга ҳам, милицияга ҳам, хизмат бошлиғи учун ҳам. Қонун бор, жазо муқаррар», дея Президентнинг сўзларини келтиради Kun.uz мухбири.

Президент Сурхондарё вилоятида 2 миллиард сўм миқдорида ер ва мол-мулк солиғи тўланмаганини қайд этиб ўтган.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Тўра Боболовга тегишли топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ёзидан буён Сурхондарё вилоятига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни бош вазир раҳбарлигида ўтказилган йиғилишдан кейин лавозимдан озод этилди.

Мавзуга оид