Ўзбекистон | 15:07 / 06.04.2019
60399
2 дақиқада ўқилади

«Жабрланганлар йўқ»: «Ўзбекистон темир йўллари» Деҳқонободдаги ҳодисага изоҳ берди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 6 апрель куни эрталаб кучли ёмғир ёғиши туфайли Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Оқработ қишлоғида кўчкилар ҳосил бўлди, бунинг оқибатида темир йўл сатҳининг пасайиши юз берди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабарида айтилади.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда йўл устки қисмни мустаҳкамлаш бўйича тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида перегон (икки қўшни станция орасидаги масофа - таҳр.) вақтинча ёпилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ушбу участкада юк кўчма состави ходимлари (тўхтаб қолган электровозда бўлганлар) автобуслар ёрдамида олиб чиқиб кетилган.

«Ўзбекистон темир йўллари»нинг бошқарув раиси в.б. Х.Ҳосилов бошчилигидаги раҳбарияти юзага келган ноқулайликларни тезда бартараф этиш учун воқеа жойига йўл олган.

Ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, кўчма составнинг барча вагонлари соз ҳолатда.

Компания раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу участка кечгача тўлиқ тикланиши режалаштирмоқда.

Бундан олдин, селлар темирйўлга ҳам зарар етказгани, Деҳқонободда поезд издан чиқиб кетгани хабар берилганди.

Мавзуга оид