Ўзбекистон ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгашлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгашлари аппаратлари кенгайтирилган режали маслаҳатлашувлар ўтказди.
Маслаҳатлашувда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Қозоғистон Республикаси президенти ёрдамчиси - Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Калмуханбет Қосимов иштирок этди.
Томонлар чегара хизматлари ва божхона органлари ўртасида контрабанда ҳамда божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашда ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон делегацияси томонидан Ўзбекистон - Қозоғистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари, автомобиль йўлларини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича йўл харитасини амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди.
Музокаралар кун тартибига Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар киритилди. Икки мамлакат вакиллари Афғонистондаги вазият нуқтаи назаридан минтақа хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунларига кўра, икки мамлакатнинг тегишли давлат органларига аниқ кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024