Хафтар армияси Триполи аэропорти устидан назоратни қўлга олди
Ливиянинг маршал Ҳалифа Хафтар бошчилигидаги миллий армияси Триполи аэропорти устидан назоратни қўлга олди. Бу ҳақда қўмондонликка яқин манба маълум қилган.
Манбанинг маълум қилишича, ҳудудда жанглар давом этмоқда.
Триполи халқаро аэропорти пойтахт Триполидан 34 км узоқликда жойлашган. У 2014 йилдан бери фаолият юритмайди. Ўшанда жанглар оқибатида аэропорт биноси қисман ёниб кетган, учиш-қўниш йўлагига снарядлардан зарар етган. Ҳозирда пойтахт аэропорти вазифасини Митига ҳарбий аэродроми бажармоқда.
Армиянинг расмий вакили Аҳмад ал-Мисмарийнинг таъкидлашича, қўшинлар пойтахтга турли йўналишлар бўйича бостирмоқда, бироқ ҳали пойтахтга кирмаган.
У пойтахтни эгаллаш бўйича операция якунланиши санасини у ўтаётган шароитларни ҳисобга олиб айта олмаслигини, бироқ қўшинлар олдига қўйилган барча вазифаларни бажараётганини тасдиқлаган. 4 апрелда маршал Хафтар ўз кучларига Триполини террорчилардан озод қилиш учун пойтахтга ҳужум бошлашни буюрган.
ОАВда таъкидланишича, армия бўлинмалари пойтахтдан жанубдаги Гарян ва Сурман шаҳарлари устидан назорат ўрнатган.
Ўз навбатида Триполидаги миллий келишув ҳукумати раҳбари Фаёз Саррож зарурат ҳолатида куч қўллашни буюрган.
Мавзуга оид
18:24 / 25.12.2024
Зомин аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатиб турилгани маълум қилинди
19:37 / 19.12.2024
Хитой сунъий оролда дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирини қуради
13:24 / 16.12.2024
АҚШдаги аэропорт номаълум дронлар туфайли ёпилди
13:21 / 16.12.2024