Спорт | 23:50 / 07.04.2019
15471
1 дақиқада ўқилади

Полвоновнинг тарихий натижаси ва Қосимовнинг илк ғалабаси. 8та гол урилган ўйиндан фотожамланма

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури доирасида Олмалиқнинг ОКМК клуби ўз майдонида Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Қўқонликлар бу ўйинда икки киши кам бўлиб ўйнаши натижага таъсир кўрсатди - Иқбол Маликжонов (27) ва Ойбек Рустамов (71) қизил карточка олиб, жамоадошларини қийин аҳволда қолдиришди.

Ўйинда мезбонлар ҳужумчиси Зафар Полвонов 5та гол урди, Ўзбекистон чемпионатида 2006 йилдан буён бир футболчи бир ўйинда пента-трик қайд этиши кузатилмаганди.

Бу ғалаба Миржалол Қосимов жамоасининг мавсумдаги илк ғалабаси бўлди. Эндиликда жамоа турнир жадвалининг бешинчи ўрнига кўтарилиб олди.

Tribuna.uz фотомухбири ўйиннинг асосий лаҳзаларинини камерага муҳрлади.

Мавзуга оид