Жаҳон | 08:54 / 09.04.2019
10348
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Триполи учун жангларда 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS/Stringer

Фельдмаршал Халифа Ҳафтарнинг Ливия миллий армияси (ЛМА) ва Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) қўшинлари тўқнашуви оқибатида камида 51 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида ҳам ҳарбийлар, ҳам оддий фуқаролар бор.

Аввалроқ, Reuters агентлиги ҳарбий можаро оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди. Шунингдек, 80га яқин киши яралангани тўғрисида маълумотлар тарқалди.

Бундан олдин, ливиялик маршал Ҳафтар музокаралардан бош тортганди.

Хусусан, Ливия миллий армияси қўмондони, маршал Халифа Ҳафтар БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг пойтахтдаги ҳукумат раҳбари Фаёз ас Сараж билан Женевада учрашиш ҳақидаги таклифини рад этди. 

Мавзуга оид