Ўзбекистон Jizzakh Petroleum’даги ўз улушини қисқартирмоқчи
Ўзбекистон Jizzakh Petroleum’даги ўз улушини қисқартирмоқчи. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида айтилади.
Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси 2017 йил июнь ойида «Ўзбекнефтгаз» (қўшма корхонадаги улуш - 60%) ва Gas Project Development Central Asia (Gazprom International шўъба корхонаси, 40%) томонидан ташкил этилган. Энди «Ўзбекнефтгаз»нинг улушини 30 фоизгача камайтириш таклиф этилмоқда. Мос равишда, хорижий таъсисчиларнинг улуши 70 фоизгача ошади.
Jizzakh Petroleum’нинг ўзи Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун замонавий ёқилғи қуйиш комплекси қурилишига масъул этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.
Замонавий ёқилғи қуйиш комплексини қуриш учун молиялаштиришни жалб қилиш масалалари чет эллик таъсисчилар билан ишлаб чиқилади, тўғридан тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш устун даражада кўзда тутилади.
Кутилишича, комплекс қурилиши республика аэропортлари орқали парвозларни бажаришга чет эллик авиакомпанияларни жалб қилиш, шу жумладан, ҳаво кемаларни авиация ёқилғиси билан таъминлаш, авиация ёқилғисини етказиб бериш жараёнларига бозор механизмларини жорий қилиш орқали кўрсатиладиган аэропорт хизматларининг тижорат жозибадорлигини юксалтиришга ёрдам беради.
Мавзуга оид
18:24 / 25.12.2024
Зомин аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатиб турилгани маълум қилинди
19:37 / 19.12.2024
Хитой сунъий оролда дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирини қуради
13:24 / 16.12.2024
АҚШдаги аэропорт номаълум дронлар туфайли ёпилди
13:21 / 16.12.2024