Ўзбекистон | 21:18 / 20.04.2019
27495
1 дақиқада ўқилади

Қосим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Жамбул областида содир бўлган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг фожиали ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

«Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг қариндош ва яқинларига ҳамдардлигим ва таскинимни етказишингизни сўрайман. Жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишларини ва ўз оилаларига қайтишларини тилайман», - дейилади Ўзбекистон президентига йўлланган телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, Жамбул областининг Қордай тумани ҳудудида, «Олмаота-Тошкент» автойўлида йўловчи автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, улардан уч нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Ўзбекистон ТИВнинг маълум қилишича, шунингдек, 32 нафар фуқаро, шундан 13 нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражада тан-жароҳатлари олган, улардан 3 нафари оғир аҳволда. Воқеа жойига Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари зудлик билан етиб боришган.

Мавзуга оид