Фан-техника | 11:20 / 22.04.2019
19001
2 дақиқада ўқилади

Хитойда Tesla электрокари номаълум сабабга кўра портлаб кетди (видео)

Фото: Jay in Shanghai / Twitter

Tesla компанияси Шанхайдаги ер ости автотураргоҳларидан бирида ўз машинасининг портлаши тафсилотларини аниқлаш учун Хитойга ўз мутахассисларини жўнатди.

Weibo ижтимоий тармоғида 21 апрелда автотураргоҳда турган машинанинг портлаши видеоси жойлаштирилган. Видеода машина тагидан оқ тутун чиқаётгани ва бир неча сониядан кейин у портлаб кетгани ҳамда ёнида турган машинага шикаст етказганини кўриш мумкин. 

Видео муаллифининг таъкидлашича, портлаган машина биринчи авлоддаги Tesla Model S бўлган. 

“Шанхайдаги воқеа ҳақида маълумот олганимиздан кейин воқеа жойига жамоамизни юбордик”, дейилган компаниянинг Weibo’даги расмий   саҳифасида.

Компаниянинг хабар қилишича, айни вақтда тегишли идоралар билан алоқа ўрнатилмоқда ва воқеа тафсилотларини ўрнатишда кўмак кўрсатилмоқда.

“Маълумотларга кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган”, дейилган хабарда. 

Мавзуга оид