Жаҳон | 20:22 / 26.04.2019
6116
1 дақиқада ўқилади
Мьянма президенти 7 минг маҳбусни афв этди
Мьянма президенти Вин Мьин бутун мамлакат бўйлаб жазо ўтаётган 7 минг маҳбус афв этилишини эълон қилди.
Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, афв этилганлардан аксарияти гиёҳванд моддалар айланмаси билан боғланган ва улардан ҳаммаси ҳам дарҳол озод этилмайди.
Бу амнистия жорий ойдаги иккинчиси бўлиб, яна 3-амнистия эълон қилиниши кутилмоқда. Унинг давомида номи айтилмаган қуролланган гуруҳ аъзолари ва сиёсий ишлар бўйича қамалганлар озод этилади.
17 апрелда мамлакатда 9 минг маҳбус афв этилиши эълон қилинган, бироқ таъкидланишича, амалда улардан фақат 2 нафаригина озод этилган.
Мавзуга оид
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
08:18 / 26.12.2022
Мьянма ҳудудида мушкул аҳволга тушиб қолган 15 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
14:39 / 12.10.2022
Мьянмада собиқ бош вазир Су Чжига яна 3 йил қамоқ жазоси берилди
09:01 / 26.12.2021