Light | 14:56 / 26.04.2019
22809
6 дақиқада ўқилади

Нима учун кунига 8 соатдан ишлаш маънисиз, иш кунини қандай қилиб тўғри режалаштириш мумкин?

Фото: Лайфхакер

Камроқ ишлаш ва янада самарали бўлиш мумкин

«Ҳиссий интеллект» бестселлери муаллифи доктор Тревис Бредбери фикрича, биз учун одатий саккиз соатлик иш куни – ишга нисбатан эскича ёндашув. Агар самарадор бўлишни истасангиз, ундан воз кечиш ва вақтни режалаштиришнинг янги усулини топиш керак.

Нима учун саккиз соатлик иш куни самарасиз?

График саноат инқилоби ана шундай нормалаштирилган, унинг мақсади ишчилар фабрикаларда қўл меҳнати учун сарфлайдиган вақтни қисқартиришдан иборат эди. Бу икки юз йиллик ислоҳот. Бугун эса у мос келмайди.

Биз ҳам ота-онамиз каби танаффуслар билан суткасига саккиз соат ишлашимиз керак деб ҳисобланади. Кўпчилик одамлар эса ҳатто тушлик вақтида ҳам меҳнат қилишади.

Бу эскирган ёндашув ёрдам бермайди, аксинча самарадорликка халақит қилади.

Draugiem Group томонидан яқинда ўтказилган тадқиқотда компания илова ёрдамида ўз ходимларининг ишдаги одатларини кузатган. Тадқиқотчилар одамлар қанча вақтини турли вазифаларга сарфлашини кузатиб, уларнинг аҳамиятини самарадорлик кўрсаткичи билан таққослашган.

Компания ҳисоблаш жараёнида қуйидагиларни кузатди: иш кунининг давомийлиги аҳамиятга эга бўлмаган – одамлар кунни қандай ташкил этгани муҳим бўлган. Хусусан, ўзига қисқа танаффуслар берган ходимлар бир неча соат тинмай ишлаганларга қараганда унумли бўлишган.

Идеал нисбат 52 дақиқа иш ва 17 дақиқа ҳордиқни ташкил этган.

Айнан шу жадвалга амал қилган кишилар ишларига тўлиқ диққатларини қарата олишган. Деярли бир соат вақт давомида улар ўзларини белгиланган вазифага 100 фоиз бахш этишган. Улар ижтимоий тармоқ  ва электрон хатларга чалғишмаган.

Чарчоқни ҳис этишгач (айнан бир соатдан кейин) улар қисқа танаффуслар қилишган, ҳордиқ вақтида эса иш билан машғул бўлишмаган. Бу уларга мияларини тин олдириш, кейинги бир соатни яна унумли ўтказишда ёрдам берган.

Фото: Лайфхакер

Қандай ишлаш керак?

Унумдорликнинг 52/17 нисбатини қўллаган одамлар мия фаолиятининг табиий хусусиятларига мослашадилар: у юқори қувват (деярли 1 соат) ва унинг пасайиши (15-20 дақиқа)нинг алмашишига асосланади.

Бироқ одатий ҳаётда биз бу табиий ҳолатни назардан четда қолдирамиз, чарчаган ҳолимизда ҳам ишлашда давом этамиз.

Доимий чарчоқдан халос бўлишнинг энг яхши усули – кунни олдиндан режалаштириш. Соатлаб вазифа устида бош қотириш, кейин эса эътибор ва кучсизланиш ҳолатига бефарқ бўлишга ҳаракат қилманг. Иш унумдорлиги пасайишни бошлаши билан мазкур белгига эътибор беринг – демак танаффус вақти бўлди.

Кунни қандай режалаштириш керак?

Стандарт саккиз соат давомида ишлаш мумкин, бунинг учун вақтни қисмлар – спринтларга ажратиш лозим. Фаолиятингизни қувватнинг табиий ортиши ва камайишига қараб созлаш билан ишингиз анча унумли кечади. Ана шу идеал суръатга киришда ёрдам берадиган маслаҳатлар эса қуйидагича:

Кунни соат интервалларига ажратинг

Одатда кун, ҳафта ва ой давомида якунлашимиз керак бўлган ишларни режалаштирамиз. Айнан ҳозир эришиш мумкин бўлган вазифаларга диққатни қаратсак, янада самарадор бўлишимиз мумкин.

Шунинг учун кунни давомийлиги бир соатдан иборат бўлган қисқа вақт бўлакларига ажратиб режалаштиринг. Бу фаолиятингизга тўғри суръат беришда қўл келади. Бундан ташқари, мазкур усул ёрдамида мураккаб вазифаларни бир неча қисмларга бўлиб, соддалаштирасиз. Агар максимал даражадаги аниқ формулага риоя этишни истасангиз, 52 дақиқали интервалдан фойдаланишингиз мумкин.

Фото: Лайфхакер

Иш вақтида ишланг

Спринтлар тизими натижадор, чунки унда қувватнинг юқори даражаси давридан унумли фойдаланилади. Ана шунда нисбатан қисқа вақт давомида максимал диққат-эътиборга эришишингиз ва вазифаларни тезкор бажаришингиз мумкин. Бироқ иш учун ажратилган вақтга масъулиятсиз ёндашсангиз – СМС хабарномалар жўнатиб, ижтимоий тармоқ ёки электрон почтани текширсангиз – тизим бузилади.

Ростакамига дам олинг

Draugiem Group компанияси бир соатдан кам вақтда танаффус қилишга одатланган ходимлар ишдан бошини кўтармай меҳнат қилганларга қараганда самаралироқ эканини сезишган. Бундан ташқари, онгли равишда дам олганлар «ҳордиқ» вақтида қолиб кетган ишлар ҳақида ўйлаганларга қараганда ўзларини яхшироқ ҳис этишган.

Самарали бўлиш учун компьютер, телефон ва ишлар рўйхатига эътибор бермаслик лозим

Мутолаа ва оддий мулоқот қайта қувват олиш учун энг самарали усуллардан. Улар сизни ишдан чалғитади. Иш жуда қизғин кунларда электрон почта ва телефон қўнғироқларини текшириш танаффус ўрнини босадигандек туюлади. Бироқ бундай эмас. Бу каби ҳордиқдан воз кечинг.

Фото: Лайфхакер

Организм танаффус қилишга мажбур этишини кутманг

Дам олишни истамагунча ишлаш – яхши фикр эмас. Бу фойдасиз ҳам: чунки максимал унумдорликни ўтказиб юбордингиз.

Олдиндан белгиланган жадвалга амал қилинг: унга риоя қилиш қувват юқори даражада бўлганида ишлаш, камайганида эса дам олиш имконини беради.

Мавзуга оид