Спорт | 15:20 / 27.04.2019
6281
1 дақиқада ўқилади

Райола «МЮ» вакиллари билан учрашувдан бош тортди

Фото: Matt West/BPI/Rex/Shutterstock

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба «Реал»га ўтишга қатъий аҳд қилган, деб хабар тарқатди The Sun.

Нашрда ёзилишича, 26 ёшли хавбекнинг агенти Мино Райола «МЮ» раҳбарияти билан олдиндан белгиланган учрашувини бекор қилган. Мазкур учрашувда футболчи билан шартномани узайтириш масаласи муҳокама қилиниши керак эди.

Таъкидланишича, Манчестерга келганидан буён клубнинг муваффақият қозона олмаётганидан Погбанинг ҳафсаласи пир бўлган. У фаолиятини «Реал»да давом эттиришни истаётганини раҳбариятга маълум қилиб улгурган.

Кеча Поль клуби билан ёзги мавсумолди саёҳатига бориш учун талаб қилинадиган Хитой визасини расмийлаштиришни истамагани маълум бўлганди.

Бундан аввалроқ эса Мадрид клуби Погба ва «Челси» вингери Эден Азар трансфери амалга ошишига ишонч билан қараётгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид