Энергетика вазирлиги «Ўзбекнефтегаз»нинг «Лукойл»дан қарздорлиги бўйича изоҳ берди
«Ўзбекнефтегаз»нинг «Лукойл» олдидаги 600 млн долларга яқин қарздорлиги билан боғлиқ вазият назорат остида, деди Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзатом» агентлиги бошлиғи Жўрабек Мирзамаҳмудов.
«Бу икки компаниянинг ўзаро муносабати ва бу муносабатлар ўзаро бир-бирини тушуниш асосида муваффақиятли кечмоқда. Истеъмол ўсиши муносабати билан газ олинган. Аммо вазият назорат остида. Томонларнинг келишувига мувофиқ муносабатлар тартибга солинмоқда. Қарз билан боғлиқ муаммо йўқ», – деб маълум қилди Мирзамаҳмудов журналистларга.
Аввалроқ «Лукойл»нинг қазиб олиш бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаров Ўзбекистон 2018 йилда Россия компанияси олдида 600 млн долларга яқин миқдорда қарздор бўлиб қолганини хабар қилганди.
Шамсуаров қарздорлик маҳсулотни бўлишиб олиш тўғрисидаги келишувда қазиб олинган газ тўлиқ экспорт қилиниши кўзда тутилган бўлса ҳам, Ўзбекистон қазиб олинган газнинг бир қисмини ички бозорга олиб қолгани сабабли вужудга келганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:19
Чиқиндидан қарзни тўлаш учун фуқароларга 5 кун муддат берилади
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
09:40 / 15.10.2024
Дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари 2006 йилдан бери энг юқори қарзга эга
09:07 / 23.08.2024