Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга қачон ташриф буюриши маълум бўлди
Германия федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга ташриф буюради. Kun.uz мухбири Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан ташкил этилган медиа-тур доирасида Германиядаги Ўзбекистон элчихонасида бўлиб, шу ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, Франк-Вальтер Штайнмайернинг ташрифи май ойи охирларида амалга оширилади ҳамда у ўзига хос жавоб ташрифи бўлади.
Билдирилишича, ГФР президентининг режалаштирилаётган ташрифи Берлинда бошланган ўзаро ишончга асосланган конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш учун имконият саналади. Ташриф давомида ҳар икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама ҳамда кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш, минтақавий ва халқаро сиёсатга алоқадор долзарб масалалар бўйича фикр алмашиш мўлжалланган.
Таъкидланишича, Германия федерал президенти билан бирга немис ишбилармон доиралари вакиллари ҳам Ўзбекистонга келади. Улар савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳада ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.
Германия президенти Тошкентда икки томонлама музокаралар ўтказади, Хива шаҳрига ташриф буюради.
Мавзуга оид
10:30 / 24.12.2024
Германия Киевга кенг қамровли янги қуроллар пакетини тақдим этади
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
08:03 / 21.12.2024
Германияда машина рождество бозоридаги кишилар устига ҳайдалди
22:59 / 19.12.2024