Light | 17:16 / 08.05.2019
11611
3 дақиқада ўқилади

Таллин обидалари бўйлаб саёҳат

Болтиқбўйи – туризм учун жозибадор масканлардан. Эстония пойтахти Таллинда ташриф буюриш керак бўлган қизиқарли жойлар талайгина.

Қайта таъмирлашдан кейин ҳақиқий Ижод шаҳрига айланган Теллискивини барча замонавий нарсалар маркази деб аташ мумкин. У ерда бадиий ва техник кўргазмаларга бориш ва бозорлар бўйлаб сайр қилиш мумкин.

Фото: Feedup.ru

Қачонлардир ёпиқ бўлган телеминора меҳмонларни ўзининг футуристик ички дизайни ва интерактив экспозицияларидан баҳра олишга таклиф этади.

Фото: Feedup.ru

Табиат боғларида сайр қилишни истаганлар учун Кадриорг боғидан яхшиси топилмайди. Унга Пётр I давридаёқ асос солинган. Ана ўша вақтда сарой қурилган ва гуллар боғи яратилган. Ландшафтга Оққушлар кўли янада чирой бағишлайди. Боғда XVIII асрдаги манзара сақлаб қолинган.

Фото: Feedup.ru

Дам олиш кунларидаги ҳордиқ учун Ротерман квартали ажойиб жойга айланади. Бугун бу ерда одамлар ишлайдиган, харидлар қиладиган ва дам оладиган савдо ҳудудлари мавжуд.

Фото: Feedup.ru

Таллин ўзининг ўрта аср архитектураси билан ҳам қизиқ. Қадимги давр муҳитига шўнғиш учун кўчалар бўйлаб сайр қилиш мумкин.

Фото: Feedup.ru

Uus Maailm тумани романтик ёки «Янги олам» деб аталади. Бу жойда  шаҳар ҳудудини ташкиллаштиришга ҳисса қўшиш истагидаги ёшлар тўпланишади.

Фото: Feedup.ru

Фаол ҳордиқ учун шаҳардаги Пирита пляжини таклиф этиш мумкин. Бу ерда волейбол ўйнайдилар, жазирама кунларда эса сувга шўнғишади. Унда акула ва бошқа хавфли сув жонзотлари йўқ.

Фото: Feedup.ru

Дания қироли боғи ўзининг табиати билан мафтун этади.

Фото: Feedup.ru

Қадимий Таллинга юқоридан назар солиш кишини ҳайратга солади. Тоомпеа ёки Кохтуотсадаги томоша майдонларида шаҳарни завқ билан кузатиш мумкин. Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар бу ерга келишни жуда ёқтиришади.

Мавзуга оид