Жаҳон | 16:38 / 10.05.2019
4398
1 дақиқада ўқилади

Мехикода 2020 йилдан пластик пакетлардан фойдаланиш тақиқланди

Фото: Flickr

Мехико шаҳри конгресси 2020 йилдан пластик пакетлардан фойдаланишни тақиқлади.

Қаттиқ чиқиндилар тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, кўрсатилган муддатдан бошлаб пластик пакетларни сотиш, тарқатиш ва фойдаланиш тақиқланади. Шу билан бирга, 2021 йил январидан бошлаб шаҳарда ичимлик ичишга мўлжалланган найчалар, бир марта ишлатиладиган пластик вилка, қошиқ ва ликоплардан фойдаланиш тақиқланади.

Шунингдек, пластик шарчалар, овқат ташиш учун мўлжалланган бир марталик пластик контейнерлар ва таркибида пластик бўлган тампонлар ҳам тақиқ остига тушди.

Мексика анчадан буён кундалик ҳаётда пластик буюмлардан фойдаланишга қарши курашиб келади. Хусусан, мамлакатда биопарчаланувчи хомашёдан тайёрланган бир марталик чиқинди пакетлари ҳамда авокадо данакларидан тайёрланган бир марталик идишлардан кенг фойдаланилади.

Мавзуга оид