Жаҳон | 08:47 / 17.05.2019
6636
1 дақиқада ўқилади

Шанхайда эски бино қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS/Aly Song

Шанхайда эски бино қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

16 майда Шанхайнинг Чаннин туманидаги Mercedes-Benz дилерлик маркази девори қулаши оқибатида 20 дан кўпроқ одам вайроналар остида қолиб кетди. Қутқарувчилар уюмлар остидан 25 кишини топиб, ташқарига чиқаришга муваффақ бўлишган. Бироқ улардан 10 нафари кейинроқ олинган жароҳатлардан шифохонада жон берган.  

Маълум қилинишича, марказда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган.

Таъкидланишича, воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари якунланмоқда. Минг квадрат метрга яқин жой ўпирилиб тушган.

Мавзуга оид