Жаҳон | 23:46 / 24.05.2019
7966
1 дақиқада ўқилади
Эверестдан тушиш вақтида икки алпинист ҳалок бўлди
Дунёнинг энг баланд чўққиси Эверестдан тушиш вақтида икки алпинист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Himalayan Times нашри хабар берди.
Таъкидланишича, тоғнинг Тибет томони ва бошқа бир участкасидан тушаётган австриялик ва ҳиндистонлик икки алпинист жон берган.
Маълум қилинишича, алпинистлар тоғдан тушишда ўзларини ёмон ҳис қила бошлаганлар. Бироздан кейин икковлари ҳам жон беришган.
Эверестда май ойида 6 киши, йил бошидан эса 12 киши бахтсиз ҳодисалар қурбонига айланди. Охирги рақам Эверестда алпинистларнинг ҳалокати сони кўпайиши тенденциясини намойиш қилмоқда, чунки статистика бўйича йилига у ерда 10 дан кўп алпинист ҳалок бўлмаган.
Мавзуга оид
15:25 / 17.10.2024
Британиялик алпинист дунёдаги барча баланд чўққиларини забт этган энг ёш аёлга айланди
23:19 / 11.10.2024
Эверестда 100 йил олдин йўқолган алпинистнинг қолдиқлари топилди
00:05 / 10.10.2024
Непаллик ўсмир Ердаги энг баланд чўққиларни забт этиб, рекорд ўрнатди
18:30 / 06.10.2024