Жамият | 13:49 / 29.05.2019
8029
1 дақиқада ўқилади

Навоийда симобнинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхоначилар томонидан навбатдаги қонунбузарлик ҳолатига чек қўйилди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида симоб моддасининг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ бир нечта ҳолатларнинг олди олинди.

Хусусан, тадбир давомида фуқаро Б.К шартли харидорга 3 килограмм симоб моддасини 9 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Бундан ташқари, Навоий шаҳрида ўтказилган яна бир тадбирда шартли харидорга 30,7 грамм симоб моддасини намуна тариқасида тақдим этиб, кейинчалик идиши билан умумий оғирлиги 6,85 килограмм бўлган симобни 26 миллион сўмга сотаётган пайтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид