«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва Ўзбекистон Республикаси IХ чемпионати мусобақаларининг ғолиблари аниқланди
«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва Ўзбекистон Республикаси IХ чемпионати мусобақаларининг ғолиблари аниқланди.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ёш ёнғин ўчирувчи» мусобақаси бўйича:
«Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 3-қаватига кўтарилиш» тури бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-, Тошкент вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Қашқадарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.
«Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» тури бўйича бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-, Андижон вилояти терма жамоаси 2- ва Хоразм вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
«100 метрга тўсиқлар оша югуриш» тури бўйича Андижон вилояти терма жамоаси 1-ўринни, Наманган вилояти терма жамоаси 2-ўринни ҳамда Жиззах вилояти терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Назарий шартларга кўра, «Ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид тест синовлари» тури бўйича Бухоро вилояти терма жамоаси 1-, Сирдарё вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Тошкент шаҳар терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
Якуний натижаларга кўра, ҳар бир жамоа иштирокчиларининг кўрсатган натижалари ва тест синовларидан тўплаган баллари умумлаштирилиб, барча турлар бўйича умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринга, Андижон вилояти терма жамоаси 2-ўринга ҳамда Сирдарё вилояти терма жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.
Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси чемпионати»да мусобақаси бўйича:
«Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 2-қаватига кўтарилиш» тури бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринни, Қашқадарё вилояти терма жамоаси 2-ўринни ҳамда Навоий вилояти терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.
«Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» тури бўйича бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-, Навоий вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Сурхондарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
«100 метрга тўсиқлар оша югуриш» тури бўйича Навоий вилояти терма жамоаси 1-, Бухоро вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
Якуний натижаларга кўра, ҳар бир жамоа иштирокчиларининг кўрсатган натижалари бўйича тўплаган баллари умумлаштирилиб, барча турлар бўйича умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринга, Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўринга ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Ҳудудлардан ташриф буюрган қизлар терма жамоалари ўртасида «Ёш ёнғин ўчирувчи» мусобақаси бўйича:
«Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 2-қаватига кўтарилиш» тури бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси 1-, Сирдарё вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.
«Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» тури бўйича бўйича Навоий вилояти терма жамоаси 1-, Сирдарё вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Сурхондарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
«100 метрга тўсиқлар оша югуриш» тури бўйича Сирдарё вилояти терма жамоаси 1-ўринни, Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўринни ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
Барча ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мавзуга оид
08:30 / 04.12.2024
Ўзбекистон 2027 йилда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
08:10 / 11.09.2024
Ўзбекистон илк бор сумо бўйича жаҳон чемпионатида медал олди
23:12 / 25.03.2019
Навоийда мотокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
20:29 / 10.12.2018