Ўзбекистонда BBC мухбири аккрeдитация қилинди
Ўзбекистонда BBC телерадиокомпанияси мухбири аккредитация қилинди. бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
«2019 йил 4 июнь куни BBC (Буюк Британия) телерадиокомпанияси муxбири Авазбек Тоҳиров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитация қилинди», дейилади хабарда.
Қонунчиликка кўра, хорижий нашрлар мухбирлари Ўзбекистон ҳудудида фақатгина ТИВ томонидан аккредитация берилганидан кейингина фаолият юритиши мумкин.
Айни пайтда Ўзбекистон ТИВ томонидан ўндан ортиқ давлатнинг 50га яқин мухбири аккредитациядан ўтган бўлиб, улар орасида Рейтер, ТАСС, Синьхуа, Франс Пресс каби агентликлар ходимлари бор. Энг кўп аккредитациядан ўтган ОАВ ходимлари эса Хитой ва Россиядан.
Эслатиб ўтамиз, «Би-Би-Си»нинг Тошкентдаги бюроси 2005 йилда ёпилган эди.
Мавзуга оид
19:37 / 02.12.2024
Россия элчихонаси рус ОАВ вакилларини Ўзбекистон қонунларига риоя қилишга чақирди
20:47 / 09.08.2024
BBC ҳибсга олинган бошловчисидан 200 минг фунт маошини қайтаришни талаб қилди
11:24 / 20.02.2024
BBC’да Ўзбекистоннинг туризм ва ишбилармонлик салоҳияти тарғиб қилиниши мумкин
13:45 / 19.01.2024