Спорт | 11:30 / 09.06.2019
37899
2 дақиқада ўқилади

Головкин қайтди. У енгилмас рақибни нокаутга учратди

8 июндан 9 июнга ўтар кечаси Нью-Йоркдаги «Мэдисон Сквер Гарден» аренасида қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (38-1-1, 34 КО) канадалик Стив Роллсга (19-0, 10 КО) қарши жангга чиқиб, уни тўртинчи раунддаёқ рингга қулатди.

Ушбу жанг одатда ўрта вазнда (-72,6 кг) иштирок этиб келган Головкин учун янги вазн тоифасида (164 фунт) ўтказилди. 

Головкин тўртинчи раундда рақибнинг жағига кучли зарба йўллаганидан кейин муддатидан аввал якунланди.

Шу тариқа, Головкин 2018 йилнинг сентябрида мексикалик боксчи Сауль Альваресдан (Канело) учралган мағлубиятидан кейин муваффақиятли қайтишни амалга оширди. У шунингдек DAZN платформасидаги дебютини зафар билан бошлади.

У янги телеҳамкор билан 6та жанг ўтказиш бўйича келишув тузган. Шунингдек, бу жанг GGG учун янги мураббий Жонатон Бэнкс раҳбарлигидаги илк жанг бўлди.

37 ёшли боксчи шу вақтга қадар профессионал рингда 39 жанг ўтказди ва шундан 35тасида нокаут билан ғалаба қозонди. 35 ёшли Роллс фаолиятида илк марта мағлуб бўлди, у шу вақтга қадар ўтказилган 19 жангининг барчасида ғалаба қозониб, 10тасида рақибларини нокаутга учратганди.

Мавзуга оид