Android смартфонларида аввалдан ўрнатилган вирус борлиги аниқланди
Google хакерлар Android смартфонларига ишлаб чиқариш босқичидаёқ вирус ўрнатишганини аниқлади. Хакерлар қурилмада реклама жойлаштириш ва спам хабарлар жўнатишга мўлжалланган Triada дастурларидан фойдаланишган.
Google хакерлар дастур яратувчилари билан қандай ҳамкорлик қилишгани ва смартфонларга қандай йўл билан вирусни жойлаштиришганини маълум қилмаган.
Яширин вирусни смартфонни ишлаб чиқаришда ёки янгиланишларни кўчириш вақтида ўрнатиш мумкин.
Экспертларнинг айтишларича, Triada ёрдамида мобиль қурилмалардан банк карталари ҳақидаги маълумотларни, шахсий ёзишма ва бошқа шахсий маълумотларни ўғирлаш мумкин. Ушбу дастур Leagoo M5 Plus, Leagoo M8, Nomu S10 ва Nomu S20 смартфонларида мавжудлиги аниқланган.
Мавзуга оид
18:25 / 14.12.2024
Ҳакерлар троян вирусларини Ўзбекистонда кенг тарқатаётгани маълум бўлди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
15:43 / 10.10.2024