Ўзбекистон | 10:40 / 11.06.2019
7774
2 дақиқада ўқилади

Паспорт ускуналари сони: Тошкентда 17та, Самарқандда 3та

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

10 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида «Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорининг ижроси юзасидан журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Бадриддин Шорихсиев Тошкент шаҳрида биометрик ва хорижга чиқиш паспортларини олиш бўйича навбатлар деярли йўқлиги, аппаратлар ҳар бир туманда ишлаб тургани, аммо вилоятларда бу масала муаммоолиги тўғрисидаги саволга жавоб берди.

«Тошкент шаҳрида паспортлар берувчи 12та, вилоятида 5та шундай тизим ишлаб турибди. Самарқанд вилояти бўйича бундай ускуналаримиз сони аввал битта эди, ҳозир учтага етказдик. Аммо бу ҳам камлигини яхши тушунамиз. Куни кеча Германиядан яна 20та шундай ускуналар етиб келди ва уларнинг учтасини Самарқанд вилоятининг аҳоли зич туманларига ўрнатишни режалаштирганмиз. Ҳозирнинг ўзида навбатлар йил бошидагидек эмас, лекин энди вазият янада яхшиланади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид