Жаҳон | 09:30 / 11.06.2019
6018
2 дақиқада ўқилади

Тереза Мэй: давлат раҳбарлари замонавий қулликка «йўқ» дея олиши керак

Фото: REUTERS

Эркаклар, аёллар ва болалар ўз иродасига қарши ушлаб турилганда, ҳеч қайси етакчи ўз номига лойиқ бўлолмайди, деган баёнот билан чиқмоқчи Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй. Бу ҳақда Би-би-си хабар тарқатмоқда

Мэй хоним Африка қишлоқ хўжалигида меҳнатга мажбурланаётган болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун 10 миллион фунт-стерлинг ажратишини маълум қилди. Шунингдек, у йирик бизнес соҳибларини мажбурий меҳнат эвазига етиштирилган маҳсулотлардан воз кечишга чақирмоқда.

Ўз ваколатини муддатидан аввал якунлаб, жорий йил июлда лавозимини тарк этишга аҳд қилган Тереза Мэй БМТнинг Халқаро меҳнат ташкилоти трибунасида кескин нутқ қилиши кутилмоқда. Унинг маъруза матнида «замонавий қуллик шакли эгнимиздаги либос, егулик ва тўлаётган хизматларимизда яширинмоқда» каби жумлалар мавжуд, дея қайд этган Би-би-си.

Маълумот учун, замонавий қулликнинг энг тарқалган шаклларидан бири —  эркин шахсни ўз истагига қарши меҳнатга мажбурлаш.

Мавзуга оид