Жаҳон | 18:17 / 11.06.2019
17886
1 дақиқада ўқилади
Зеленский 15 нафар губернаторни ишдан бўшатди
Украина президенти Владимир Зеленский 15та област маъмурияти раҳбарини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар берди.
Президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Руслан Рябошапканинг сўзларига кўра, Чернигов, Хмельницкий, Херсон, Тернополь, Сум, Полтава, Одесса, Николаев, Львов, Кировоград, Киев, Ивано-Франковск, Запорож, Закарпат ва Волин областлари раҳбарлари истеъфога чиқарилган.
Аввалроқ Зеленскийнинг матбуот котиби Юлия Мендель президент барча губернаторларни алмаштириш зарур деб ҳисоблаётганини маълум қилганди.
5 июнь куни Украина ҳукумати 13та област раҳбарини истеъфога чиқаришни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди
23:49 / 10.10.2024
«Биз бу ҳақида гаплашмадик». Зеленский иттифоқчилар билан ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилганини рад этди
14:08 / 22.07.2024
«У дарҳол истеъфога чиқиши керак» — Байденнинг қарорига АҚШ ва дунёдаги реакциялар
18:37 / 14.05.2024