Жаҳон | 21:30 / 12.06.2019
9943
2 дақиқада ўқилади

Медведевнинг аккаунтига бузиб киришди. АҚШда 2 кун аввал хакерлик ҳужумларига жавоб ҳақида гапиришганди

Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг твиттердаги расмий аккаунтини бузиб киришди. Тошкент вақти билан 17:21 ҳамда 17:23да Медведевнинг инглиз тилида юритиладиган расмий аккаунтида иккита ғалати твит пайдо бўлди.

Ироқнинг Россиядаги элчиси Ҳайдар Ходи твиттерда Медведевни мэншн қилган ҳолда уни Россия куни билан табриклади. Россия ҳукумат етакчисининг аккаунти бу твитга «Hop cc very very very hubby cheers cheers her very vav chi hi» деб жавоб ёзди. Бу тушунарсиз твитда «very» жуда, «hubby» эр, «cheers» олқишлар маъносини билдиришини инобатга олсак, унда тахминан «Жуда қизғин, эркакча олқишлар» деган маъно келиб чиқади.

Икки дақиқа ўтиб Медведевнинг аккаунти Ироқ элчисининг твитига яна бир тушунарсиз жавоб йўллади. Россия ҳукумати матбуот хизмати Медведевнинг аккаунтига бузиб киришганини маълум қилди. Ҳужумнинг қайси томондан бўлгани эса аниқ эмас. Аккаунтнинг пароллари ўзгартирилган ва унинг назорати тиклангани айтилди.

Фото: РИА Новости

Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг твиттерда иккита расмий аккаунти бор. Улардан бири инглиз тилида фаолият юритади ва уни 1,04 миллион ўқувчи кузатиб боради. Медведевнинг рус тилидаги аккаунтида эса 4,84 миллион фолловер бор. Россия ҳукумат етакчисининг иккита аккаунтида ҳам тасдиқланган (verified) белгиси бор.

11 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жо Болтон  Россия ва Хитойнинг хакерлик ҳужумларига қарши чора кўришини маълум қилганди.

Мавзуга оид