Light | 10:00 / 16.06.2019
77609
1 дақиқада ўқилади

Қон босимини туширишнинг оддий усули маълум қилинди

Фото: Getty Images

7-9 соат давомидаги соғлом уйқу қон босимини туширишнинг энг одддий усули ҳисобланар экан. Бундай хулосага Аризона университети олимлари келишди.

Мутахассислар ўрта ёши 45 ни ташкил қилган 300 киши иштирокида тадқиқот ўтказишган.

Тажрибанинг барча иштирокчиларига уларнинг қон босимини ҳар 45 дақиқада ўлчовчи қурилмалар берилган. Кўнгиллиларга тунги вақтга уларнинг уйқу фазаларнинг самарадорлигини баҳолаш учун махсус браслетлар берилган.

Аниқланишича, кам ёки ёмон ухлаганларда эрталаб систолик (юқори) босим ошган. Шу билан бирга юқори қон босими билан уйқуга кетиб, яхши ухлаганлар эрталаб яхши ҳолатда уйғонганлар.

Олимлар барча маълумотларни таҳлил қилиб, умумий ҳолатни яхшилаш учун 7 соатдан 9 соатгача ухлаш кераклигини ҳисоблаб чиқишган. Уйқуга эса 23:00дан кейин кетмаслик маъқулроқ экан.

Бундан ташқари, мутахассислар максимал қоронғиликда, барча гаджетларни ўчириб ва пардаларни ёпиб ухлашга чақиришган.

Мавзуга оид