Жамият | 18:50 / 08.07.2019
9573
1 дақиқада ўқилади

ДБҚ: Қонунбузарларнинг найранги фош этилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона қонунчилиги бузилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бошқармаси томонидан “Янгийўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган мато товарлари кўздан кечирилди.

Натижада, юртимизга олиб келинган ушбу мато товарларининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодлари ўрнига божхона тўловларини четлаб ўтиш мақсадида ҳужжатларда бошқа мато кодлари қайд этилганлиги аниқланди.

Айни пайтда умумий қиймати 503,4 миллион сўмлик товарлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди ва ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид