Жаҳон | 23:40 / 09.07.2019
35557
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили кекса аёлни уриб қўлини синдирди 

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Одессада кекса аёлни уриб, унинг қўлини синдирди. Воқеа 9 июлда шаҳар мэри Геннадий Труханов иши кўрилган суд биноси ёнида юз берган.

Мэр “Краян” заводи биносини ноқонуний сотиб олишда айбланган. Кейинроқ шаҳар раҳбарияти бу бинода ўз департаментларини жойлаштирган. Суд Трухановни оқлаган ва ишнинг барча иштирокчилари мулкидан тақиқловни бекор қилган.

Саакашвили ва унинг тарафдорлари суд биносини пикет қилишга келишган. Натижада ур-тўполон чиққан. Сиёсатчи суд залига киришга уринганда йўлида учраган бир аёлни урган.

Аёл йиқилиб тушган. У шифохонага етказилган ва шифокорлар унинг қўли синганини қайд қилишган.

Мавзуга оид