Ўзбекистон | 10:00 / 11.07.2019
42236
1 дақиқада ўқилади

Видео: Фарғона водийсида янги газ кони очилди

Фарғона водийсида «Чақар» янги газ кони очилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

«Чақар» кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган. Шу йилнинг март ойида мутахассислар 2-қудуқда бурғилаш ишларини бошлаганди.

10 июль куни эса 1710 метр чуқурликда дастлабки табиий газ оқими олинган. Унинг дебити бир кунга 300 минг кубометргача баҳоланмоқда.

Яқин вақтлар ичида газ конденсатини ўрганиш, таркибий қисмларнинг параметрларини аниқлаштириш, шунингдек яна иккита қудуқни бурғилаш ишларини бошлаш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид