Самарқандда аномал иссиқлик сабабли дарёларнинг қирғоқлари мустаҳкамланмоқда
Самарқанд вилоятида аномал иссиқлик сабабли дарёларнинг қирғоқлари мустаҳкамланмоқда, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарда таъкидланишича, шу кунлар Марказий Осиё ҳудудида кузатилаётган юқори даражадаги ҳарорат сабабли Тожикистон ва Қирғизистон тоғларидаги музликлар катта миқдорда эриши мумкин. Ушбу омил эса Зарафшон, Қорадарё ва Оқдарё дарёларида сув сатҳининг кўтарилишига олиб келиши мумкин.
Сув тошиши олдини олиш мақсадида дарёлар қирғоқлари мустаҳкамланмоқда, қўшимча ҳимоя иншоотлари қурилмоқда.
Ушбу ишларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги отрядлари ва бошқа тузилмалар вакиллари иштирок этмоқда. Жараёнга 60 га яқин махсус техника ва 184 киши жалб қилинган.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024