Жаҳон | 18:22 / 26.07.2019
18803
2 дақиқада ўқилади

Машҳур сув ҳавзасига борган америкалик хавфли паразитдан вафот этди

Фото: Fantasy Lake

Америкалик Эдди Грей мамлакатдаги таниқли аквапарклардан бирига боргач, хавфли паразитни юқтириб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда FOX46 телеканали хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, у Шимолий Каролина штатидаги Fantasy Lake аквапаркига борган, бироз вақт ўтгач, ўзини ёмон ҳис қилган. Шифокорлар Грейнинг бошмиясида Naegleria fowleri амёбаси борлигини аниқлашган. У эркак миясига бурни орқали сувдан ўтган. У 10 кун ўтгач, ҳаёт билан видолашган. 

Телеканалга кўра, паразит сув орқали ютилса, инсонга зарар етказмайди, бироқ ҳид сезиш органи асаб толаларини тушса, бошмиянинг барча бўлимига киради. 

Камберленд округи соғлиқни сақлаш департаменти директори Дуэйн Холдернинг айтишича, баландликда сувга сакрашда ва сувга кескин шўнғишда паразитни юқтириб олиш мумкин. 

Naegleria fowleri паразитлари билан хасталаниш жуда кам учрайди, АҚШ 1962-2018 йиллар оралиғида 145та тиббиётга маълум ҳолат қайд этилган. Бу вақт мобайнида Шимолий Каролинада 5 киши ушбу паразит туфайли ҳаётдан кўз юмган. 

Мавзуга оид