Ўзбекистон | 08:33 / 27.07.2019
7606
7 дақиқада ўқилади

«Концессиялар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Концессиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Концессиялар тўғрисида»ги 110-I-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланиши мумкин.

Концессиялар тўғрисидаги битим ёзма шаклдаги шартнома тури бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси инвесторга давлат номидан махсус рухсатнома беради. Ушбу рухсатномага кўра, концессионер маълум турдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш, концессионерга мол-мулк объектларини, ер (участкалари) майдонлари, ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам беради концессия тўғрисидаги имзоланган битим асосида, ўз навбатида инвестор барча ишларни ўз ҳисобидан молиялаштириш ҳамда барча лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча хавф-хатарларни ўз зиммасига олади.

Концессия тўғрисидаги битимда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

концессия тўғрисидаги битимнинг тарафлари ҳақидаги;

концессия тўғрисидаги битимнинг предмети ҳақидаги;

тарафларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги тўғрисидаги;

концедент ва концессионер ўртасида хавф-хатарларнинг тақсимланиши ҳақидаги;

концессия объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан концессия тўғрисидаги битимга мувофиқ бошқа ўтказилган ёки лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, ундан фойдаланилиши ва унга хизмат кўрсатилиши лозим бўлган концессия объектларининг тавсифи, улардан фойдаланиш мақсадлари ва муддатлари тўғрисидаги;

концессия лойиҳаси билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) муддатлари ва тартиби ҳақидаги;

тарафларнинг тегишли инфратузилмага нисбатан ва концессия лойиҳаси бўйича ҳуқуқларини тақсимлаш тўғрисидаги, шунингдек уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби ҳақидаги;

концессия лойиҳасини амалга ошириш учун талаб этиладиган ер участкаларини бериш тартиби ва тартиб-таомили тўғрисидаги, ер участкаларига тааллуқли бошқа шартлар ҳақидаги;

хусусий шерик томонидан бериладиган товарларга, бажариладиган ишларга, кўрсатиладиган хизматларга доир нархларни, тарифларни белгилаш ва уларни ўзгартириш шартлари тўғрисидаги;

тарафларнинг ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш усуллари, миқдорлари ва муддатлари ҳақидаги;

концессия тўғрисидаги битимнинг муддати, бу муддатни белгилаш тартиби ҳақидаги;
 
ҳақ тўлаш, эркин фойдаланилиш учун тўлов, фойдаланганлик учун тўлов, концессионернинг концедентга тўловининг ва (ёки) бошқа тўловларнинг шакллари, миқдорлари, муддатлари, шартлари, уларни тўлаш тартиби, шу жумладан концессия лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан даромадларнинг тақсимланиши ҳақидаги;

концессия тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби ҳақидаги;

концессия тўғрисидаги битимни тугатиш асослари, тартиби ва шартлари, муддатидан олдин тугатилганлик учун тўлов миқдори ва тартиби ҳақидаги;

концессия лойиҳасининг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги;

суғурта қилиш бўйича мажбуриятлар ҳақидаги;

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича мажбуриятлар тўғрисидаги;

тарафларнинг концессия тўғрисидаги битимга доир мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлиги тўғрисидаги;

низоларни ҳал этиш тартиби ҳақидаги;

Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга олиш ва меҳнатдан фойдаланишга нисбатан қўлланиладиган шартлар тўғрисидаги;

ишонтиришлар ва кафолатлар ҳақидаги;

концессионер улушларига эгалик қилишга нисбатан талаблар ва концессионернинг ҳамда унинг аффилланган шахсларининг мол-мулкига нисбатан бошқа мулкий ҳуқуқлар тўғрисидаги;

махфийлик ҳақидаги;

атамалар ва уларга доир тушунтиришлар тўғрисидаги.

Концессия тўғрисидаги битимга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ва талаблар киритилиши мумкин.

Концессия тўғрисидаги битимда атроф-муҳитга, экологик хавфсизликка таҳдид вужудга келган ёки бошқа форс-мажор ҳолатларда инвесторнинг ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чекловчи, вақтинча тўхтатиб турувчи ёки бутунлай бекор қилишни назарда тутувчи нормалар кўзда тутилган бўлиши шарт.

Концессия шартномасининг томонлари қуйидагилардир:

Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ёки ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси номидан Концессия шартномасида иштирок этади.

Инвестор, (Мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларини) жалб этиш, қарз олиш, ёки ўз инвестициясини жалб қилган холда.

Концессия фаолиятида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар, мазкур Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
        
Қорақалпоғистон Республикасида Концессия фаолиятида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар, мазкур Қонун шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги асосида тартибга солинади.
 
Ўзбекистон Республикасида Концессия фаолиятини амалга ошириш асослари:

Рақобат, концессионерларнинг танлови асосида ким ошди савдолари;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, амалга ошириладиган концессионернинг иқтисодий фаолиятига аралашилмайди;

Меҳнатни муҳофаза қилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқариш, санитария-гигиена хавфсизлиги соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларига риоя этиш;

Ўзбекистон Республикаси иштирокида ёки халқаро шартномаларда назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси стандартларига жавоб берувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
         
Концессионер ва концедентлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги;
        
Концессионер ва концедентлар ўртасидаги хатарлар, ўзаро манфаатлар ва қизиқиш мувозанатини таъминлаш;
        
Концессионер томонидан тақдим этилаётган маҳсулот (хизматлар ва ишлар)да истеъмолчининг Қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш;
        
Эркин рақобат;

Барча салоҳиятли Концессионерранинг тенглиги ва камситилишига йўл қўймаслик;

Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларида инвесторга мол-мулк ва ер участкаларини бериш билан боғлиқ тақиқлар бўлмаган, иқтисодий фаолиятнинг муайян турлари Концессия шартномасининг объектлари ҳисобланади.

“Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинувчи муносабатларга мазкур Қонуннинг моддалари амал қилмайди.

Концессия муносабатлари субъектлари:
       
концессия органлари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган давлат органи, шунингдек маҳаллий ижро этувчи органлар, концессия шартномаси тузилган концессионер.

Мавзуга оид