Спорт | 15:57 / 04.08.2019
7808
1 дақиқада ўқилади

Мойзе Кин АПЛ клубига ўтди

19 ёшли ҳужумчи Мойзе Кин «Ювентус»дан «Эвертон»га ўтди.

Ливерпуль клубидан маълум қилишларича, италиялик футболчи билан 5 йиллик шартнома тузилган.

ОАВ хабарига кўра, трансфер қиймати 27,5 млн фунтни ташкил қилди. Келишувга асосан «Юентус» Мойзени 36,6 млн фунтга қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Кин 2018/19 мавсумида А Сериянинг 13та ўйинида 6та гол уриб, битта голга ассистентлик қилди. У 2018 йил ноябрида Италия миллий жамоасида дебют қилган, шу йил бошидан буён эса «скудра адзурра»нинг иккита учрашувида қатнашишга улгурган.

Мавзуга оид