Жаҳон | 12:39 / 19.08.2019
25654
2 дақиқада ўқилади

Феликс Қулов: Омурбек Бабанов катта сиёсатга қайтмоқчи эмас

Омурбек Бабанов / Фото: Aryba.kg

Қирғизистон собиқ бош вазири Омурбек Бабанов катта сиёсатга қайтмоқчи эмас. Бу ҳақда сиёсатчи Феликс Қулов Elgezit.kg’га берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди.

«Мен Омурбек Бабанов билан Қирғизистонга учиб келганидан кейин иккинчи ёки учинчи куни учрашдим. У билан бўлган суҳбатдан шуни англадимки, Бабанов ҳозирча катта сиёсатга қайтмоқчи эмас. Ҳозирда у фақат оилавий ишлар билан банд: узоқ вақтдан бери кенжа қизи, бошқа қариндошлари билан кўришмаган. У бош вазир ёки бошқа қандайдир лавозимга даъвогарлик қилмаяпти. Бабанов ҳозир фақат шахсий ишлар билан шуғулланмоқда, ҳар ҳолда мамлакатда бир ярим йил бўлмаган. 

Бундан ташқари, унга қарши қўзғатилган иккита жиноий иш бўйича ҳал қилинмаган масала мавжуд. У энди нима қилиши, бошқа процессуал масалаларни ҳал этиш бўйича адвокатлар билан маслаҳатлашиши керак. Бабанов сиёсат билан шуғулланмаслик ҳақида сўз берган, шунинг учун, менинг фикримча, Бабанов мавзусини муҳокама қилишнинг фойдаси йўқ», - деди Феликс Қулов.

Бундан олдин, Қирғизистон мухолифат партияси етакчиси Омурбек Бабанов мамлакатга қайтгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид