Ўзбекистон | 20:00 / 20.08.2019
10034
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистондаги аттракционларнинг ярмидан кўпи собиқ иттифоқ даврида ўрнатилган» – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

20 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мутасаддилари ва журналистлар иштирокида ўтказилган тадбирда истироҳат боғларидаги аттракционларнинг ҳолати, хавфсизлиги масалалари ўзаро муҳокама этилди.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Баҳтиёр Ғуломов аттракционларнинг техник ҳолати қай тартибда назорат қилиниши, мавжуд вазият ҳақида маълумот тақдим этди.

«Шу пайтгача аттракционларни сертификациядан ўтказиш ихтиёрий бўлиб келган. Янги ўрнатилган тартибга кўра, бу жараён мажбурий тарзда амалга оширилади. Аттракционларнинг техник ҳолати ҳар мавсум бошида, яъни йилда бир марта динамик ва статик синовдан ўтказилади. 100 нафардан иборат 16та ишчи гуруҳ томонидан республика бўйича аттракционлардаги вазият ўрганилганди. Айтиш мумкинки, республикадаги бирорта истироҳат боғи ҳақида ижобий хулоса бериб бўлмайди. Аттракционларнинг ярмидан кўпи собиқ иттифоқ даврида ўрнатилган ва муддатини ўтаб бўлган. Текширувларга кўра, аттракционларнинг 943тасида навбатдаги статик ва динамик синовидан ўтказилгани ҳақида далолатномалар тузилмаган. 634та аттракционда эса махсус корхона томонидан пўлат қисмларининг техник ҳолати бўйича хулосалари йўқ», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ғуломовнинг айтишича, Ўзбекистонга аттракцион қисмлари асосан Хитойдан келтирилади. Қонуний тарзда фаолият юритадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд эмас. 

Мавзуга оид